Интернет фойдаланувчиларига нисбатан онлайн фирибгарлик
Киберхавфсизлик марказига келиб тушаётган мурожаатлар ва маълумотларнинг таҳлилига кўра, фойдаланувчиларнинг пул мағлабларини ўғирлаш ҳолатлари сохта сахифалар (фейк/қалбаки) онлайн казино ва қимор таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш орқали содир этилаётганлигини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалётган реклама ёрдамида, осон даромад ва тез қисқа фурсат ичида катта даромад олиш тўғрисида фойдаланувчиларга онлайн казино ва қимор ўйнаш каби таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш орқали сохта веб-сайтларга ўз фаолиятни юритиб келаётганлигини аниқланган. Ушбу веб-сайтлар казинода ғалаба қозониш ва пул маблағлари хисобига тушишини симуляция қилиш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, гўёки сиз қўлга киритган пулни қайтариб олишингиз мумкин бўлади. Фойдаланувчи томонидан пул ўтказиш учун комиссия деб аталадиган тўлов, тажовузкорларнинг хисоб рақамига киритиш имкониятни беради.
Қайд этиш жоизки, қонунбузарликларни муваффақиятли амалга оширишнинг сабаблардан бири онлайн казино билан боғлиқ ноқонуний уйинлар платформасининг ҳақиқийлигини текшириш имконияти йўқлигидир. Маълумки, онлайн казино ва бошқа қимор уйинлари ташкил этиш фаолияти кўп давлатларда тақиқланган ва бундай онлайн платформалар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан блоклаш чоралари кўрилмоқда. Блоклашни олдини олиш учун, ушбу онлайн платформаларнинг эгалари, домен номлари ва серверларини мунтазам равишда ўзгартириш чораларни кўрмоқдалар, шу билан фирибгарлар қалбаки қимор сайтларидан муваффакиятли фойдаланиши учун шароит яратмоқдалар.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексига мувофиқ, Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш сақлаш, бўйича фаолияти учун жавобгарлик кўзда тутилан.
Киберхавфсизлик маркази интернет фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида фойдалнувчиларни қимор ва бошқа хавф хатарларга асосланган онлайн ўйинларда иштирок этмасликларини ва номаълум шахсларга шахсий маълумотларни ва банк карталари тўғрисидаги маълумотларни, шу билан бирга банк карталари билан оператциялар жараёнида пул ўтказма билан боғлиқ кирувчи SMS хабарларни хеч кимга маълум қилмасликни тавсия этади.