Давлат ва хўжалик бошқаруви , ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати юзасидан 2020 йилнинг II- чораги якуний натижалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сонли ва 2019 йил 14-сентябрдаги ПП-4452-сонли қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ, "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2020 йил 2-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди. Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасининг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди. Қуйида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (топ 10) ташкилотлар келтирилади:
-
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (89.7 бал)
-
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси (88 бал)
-
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси ( 88 бал)
-
Наманган вилояти ҳокимлиги (83.9 бал)
-
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (81.4 бал)
-
АТИБ "Ипотека-Банк" (81.3 бал)
-
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (80.7 бал)
-
АТБ "Агробанк" (80,2 бал)
-
АЖ “Ўзиккиламчиранглиметалл” (78.5 бал)
-
Навоий кон-металлургия комбинати (77.8 бал)