Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот
ва киберхавфсизлик ҳолати юзасидан
2020 йилнинг III- чораги якуний натижалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сонли ва 2019 йил 14-сентябрдаги ПП-4452-сонли қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ, “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2020 йил III-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди. Баҳолаш “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди. Қуйида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (топ 10) ташкилотлар келтирилади:
-
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (92.5 балл)
-
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси (89 балл)
-
Наманган вилояти ҳокимлиги (87.8 балл)
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (87 балл)
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (86.2 балл)
-
АКИБ “Ипотека-банк” (86.2 балл)
-
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (84.2 балл)
-
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (83.2 балл)
-
Ўзбекистон металлургия комбинати (83 балл)
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (82 балл)