(+99871) 202-20-19 рақамли
Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” Давлат унитар корхонасида коррупцияга (порахўрликка) қарши курашиш масалалари ва муаммолари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш махсус “Ишонч телефони”
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “ўзбекистон республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги матнларда – Давлат инспекцияси) ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” Давлат унитар корхонасида (кейинги матнларда – Марказ) коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган тадбирларни ўз вақтида аниқлаб олиш ва ходимларнинг ноқонуний намойишлари ҳақида жамоатчилик ҳисоботларига тезкор жавоб бериш, Давлат инспекцияси ва Марказда коррупцияга қарши курашиш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган махсус “Ишонч телефони” фаолият юритмоқда.
“Ишонч телефони” бўйича берилган хабарларни қабул қилиш Тартиби
Махсус “Ишонч телефони” бўйича коррупцияга қарши курашиш масалалари ва муаммолари бўйича коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида рўй берганда қуйидаги хабарлар қабул қилинади ва кўриб чиқилади:
Берилган хабарни махфийлиги кафолатланади!
Эътибор беринг!
Давлат инспекцияси ва Марказ ходимлари ҳақида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва ходимларнинг лавозим йўриқномаларига алоқадор бўлмаган хабарлар кўриб чиқилмайди.
Агар хабарингиз алоқа тармоғи, ахборотлаштириш, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш, эфир ва эфир-кабель телевидениеси, почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш фаолияти ва тақдим этилаётган хизматлар сифатига оид масалалар бўлса, Сиз Давлат инспекциясининг “1144” рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингиз керак.
Агар келиб тушган хабар Давлат инспекцияси ва Марказ ваколати дорасига кирмаса, Сизга тегишли вазирлик ва идораларга мурожаат қилиш юзасидан тавсиялар берилади.
Махсус “Ишонч телефони”га хабарларни қабул қилиш вақти:
Махсус “Ишонч телефони”га хабарлар қабул қилиш ва қайд этиш автомат тарзда программалаштирилган комплекс (интернет алоқаси орқали) мурожаат қилувчи абонентни телефон рақамини аниқлайдиган ҳамда телефон суҳбатларини узлуксиз равишда автоматик ёзиб оладиган режимда қабул қилинади.
Автоматик тарзда битта хабарни қабул қиладиган ускунанинг ишлаш вақти 5 дақиқагача.
Махсус “Ишонч телефони” орқали хабарларни қабул қилиш душанбадан жумагача (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) 09:00 дан 13:00гача ва 14:00 дан 18:00гача масъул ходим томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Диққат! Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 237- моддасига асосан ёлғон хабар бериш, яъни жиноятга оид қасддан нотўғри хабар бериш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.