Дунё хавфсизлик хизматлари
хакерларга қарши курашни кучайтирмокда
Шу кунларда, AҚШ Федерал қидирув бюросининг веб-сайтида DarkSide трансмиллий уюшган жиноий гуруҳида асосий лавозимларни эгаллаган хакерлар шахсини ёки қаердалигини аниқлашга ёрдам бера оладиган маълумотлар маълумот учун 10 миллион доллар миқдорида мукофот пули эълон қилинганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Шунингдек, AҚШнинг иҳтисослаштирилган “TOCRP” дастури бўйича REvil (Sodinokibi) гуруҳи раҳбарларининг шахсини ёки қаердалигини аниқлашга ёрдам бера оладиган маълумотлар учун худди шунга ўҳшаш нархлар рўйхати тайинланди.
Бунга параллел равишда, AҚШ ҳукумати кенг коалиция таркибида анъанавий ҳамкорлари билан биргаликда “GoldDust” шартли ном берилган операцияси доирасида, товламачиларга қарши ҳаракатлар бошлади.
Aмерика махсус хизматлари тақдим этган маълумотларга асосланиб, Руминия махсус хизматлари, полиция кўмагида тўлов миқдори ярим миллион еврогача бўлган 5000 га яқин ҳужумлар учун жавобгар ҳисобланган икки “REvil” операторини ҳибсга олди. Шу куни Қувайт ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари товламачилар билан ҳамкорликда гумон қилинган яна бир ҳужумчини ҳибсга олди. У умумий тўлов қиймати 200 миллион евродан ортиқ бўлган 7000 га яқин киберҳужумларда айбланмоқда.
Ўтказилган тадбирларда жами 17 давлат, Европол ва Интерпол хавфсизлик ходимлари иштирок этган, улар хакерларнинг шахсини аниқлашга, уларни кузатувга олишга ва ҳужумчиларнинг мулоқотларини тинглашга муваффақ бўлишган. Октябрь ойи бошида Жанубий Кореяда REvil билан алоқадорликда гумонланувчи шахс қўлга олинган еди.
Давом етаётган ҳибслардан ташкари, ўтган ойда 22 ёшли украиналик Ярослав Васинский Украинадан Польшага ўтаётганда AҚШ буйруғига асосланиб ҳибсга олинган ва унга Sodinokibi/REvil товламачи дастуридан фойдаланган ҳолда, бир нечта қурбонлар, шу жумладан 2019-йил 16-августда Техасдаги хусусий ва давлат идораларига қаратилган ҳужумларни уюштирганликда айбланди. Шунингдек, у гўштни қайта ишлаш компанияси JBS SA ва дастурий таъминот етказиб берувчи Kaseyaга бир қатор резонансли ҳужумларда айбдор бўлган. Kaseya’га қаратилган ҳужум давомида хакер минглаб мижозларининг маълумотларини шифрлашга муваффақ бўлган, ҳамда Оқ уй томонидан ҳарбий тажовуз сифатида қабул қилинган.
(Ярослав Васинский, VKontakte)
АҚШ Федерал қидирув бюроси Ярослав Васинскийнинг шериги сифатида қаралаётган, Барнаул шаҳрида яшовчи Россия фуқароси, 28 ёшли Евгений Полянинни ҳам қидирувга эълон қилди. У 3000 га яқин ҳужумларда айбланмоқда, жумладан, 2019-йилда Техасдаги бошқариладиган хизматлар кўрсатувчи провайдер TSM Consulting га бўлган хакерлик хужумини мисол қилиш мумкин, хужум оқибатида йигирмадан ортиқ маҳаллий ҳукумат идоралари маълумотларини шифрлаш имконини берди. Бундан ташқари, AҚШ Aдлия вазирлигининг талабига биноан, махсус хизматлар Поляниннинг FTX ҳисобварағида сақланган криптовалютадаги 6,1 миллион долларлик активларини мусодара қилишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, товламачиларнинг молиявий активларига бир қатор зарбалар берилмоқда, АҚШ молиявий регулятори маълумотларига кўра, хакерлар маблағларини нақдлаштириш мақсадида фойдаланилган Chatex ҳамда SUEX криптобиржасига қарши Қўшма Штатлар томонидан санкциялар эълон қилинди.
Шу билан бирга, сўнгги маълумотларга кўра, Hive гуруҳи товламачилари томонидан электрон гигант MediaMarktга қаратилган киберҳужумдан сўнг шифрланган ва ўчириб қўйилган IT тизимлари учун 240 миллион доллар миқдордаги мисли кўрилмаган ҳажмидаги товон пулини талаб қилган.
Юқорида айтилганлар, ўз навбатида, товламачилар, расмийларнинг уларни қидирувидаги юқори фаоллиги билан боғлиқ хавфларни суғурта қилишини тасдиқлайди ва шу билан бирга товламачилар талаб қиладиган товон пуллари миқдори ўсишда давом этади. Кўринишидан, хакерлар ушбу фаолият соҳасини тарк этиш ниятида эмас ва бу ҳолат аллақачон киберҳужумларда янги тенденцияни ўрнатган.
Манба: Justice.gov, FBI.gov