Жорий йилнинг 25 феврал куни Алоқа тарих музейида, 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон ҳамда 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ-4452-сон қарорлари ижросини таминлаш мақсадида ҳамда Давлат ва хўжалик бошқарув органларида ҳамда махаллий давлат ҳокимият органларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида “Киберхавфсизлик маркази” ДУК (кейинги ўринларда - Марказ) мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган Ахборот ва киберхавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш тизими (кейинги ўринларда - тизим)дан фойдаланиш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.
Ушбу тизимни асосий мақсади, Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ва махаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича тезкор маълумот олиш, маълумотлар базасини шакиллантириш ҳамда ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати самарадорлигини рейтинг бахолашдир.
Тадбирда Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда махаллий давлат ҳокимият органларининг ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича масъул ходимлари иштирок этишди. Тадбир давомида Марказ ходимлари ушбу тизимни ишлаш принципи, функционал имкониятлари бўйича тушунтиришлар бериб ўтдилар. Шунингдек иштирокчиларга тизимдан фойдаланиш бўйича йўриқнома ва видеодарслик ёзилган компакт-дисклар тақдим этилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.