“Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан, Чилонзор туман
131 – ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида “Ахборот ва киберхавфсизлик” тўгараги ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4851-сон қарорида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши мақсадида мамлакатимизда Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
Мактабларда ўқувчиларга таълим-тарбия берилар экан, албатта дарс машғулотларидан ташқари тўгаракларнинг ҳам ўрни жуда катта. Шунинг учун ҳам “Киберхавфсизлик маркази” ДУК ҳамда Чилонзор туман 131-ИДУМ билан ҳамкорликда IT га ихтисослаштирилган 5-синф ўқувчиларига “Ахборот ва киберхавфсизлик”ни таминлашда бошланғич билим ва кўникмаларни ошириш мақсадида ўқув тўгарак машғулотлари ташкил этилди. Ўқувчилар ушбу тўгаракда мутассил қатнашиб “Ахборот ва киберхавфсизлик”ни таъминлашда ўзларининг билим ва кўникмаларини ошириб боришмоқда.