Дунёда кибермакондан фойдаланувчилар сони кундан кунга ортиб бормоқда, бу каби юқори ўсиш суръатлари ахборот-коммуникация хизматларига бўлган талаблар билан боғлиқдир.
Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас, фақатгина 2021 йилда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар фаолияти соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилди.
Ўзбекистонда ва дунёда қўлланилаётган барча ахборот-коммуникация технологиялар ва қурилмалар жами кибермакондир. Шу каби ривожланишни хам салбий томонлари мавжуд – кибержиноят, бу жиноятчиларга пул ундириш, кибермакондан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг янги усулларини қўллаш имкониятини яратади.
Таъкидлаш жоизки, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг оддий чоралари кўрилмагани, шунингдек, киберхавфсизликни таъминланганлик даражасининг пастлиги натижасида кибержиноятчилик даражаси ошиб бормоқда.