Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ-4751-сонли қарорида юклатилган вазифаларга мувофиқ, "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2021 йил 1-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди.
Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасининг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.
Қуйида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (топ 10) ташкилотлар келтирилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
3. Наманган вилояти ҳокимлиги
4. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси
5. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси
6. АТИБ "ИпотекаБанк
7. Фарғонавилояти ҳокимлиги
8. Навоий конметаллургия комбинати
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси