Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ-4751-сонли ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги №373-сонли қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК, Давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2022 йил 2-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди.
Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.
Қуйида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (топ 10) ташкилотлар келтирилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги - 97.3 балл
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - 97 балл
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси - 95.2 балл
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси - 95.1 балл
5. Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки - 95.1 балл
6. Фарғона вилояти хокимлиги - 94.6 балл
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги - 92.6 балл
8. Навоий кон-металлургия комбинати - 92.3 балл
9. Тошкент шаҳар хокимлиги - 91.9 балл
10. Наманган вилояти хокимлиги - 91.7 балл