Давлат ва хўжалик бошқаруви , ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати юзасидан 2022 йилнинг 1 - чораги якуний натижалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ-4751-сонли ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги №373-сонли қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ, "Киберхавфсизлик маркази" Давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2022 йил 1-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди.
Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази"нинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.
Қуйида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (топ 10) ташкилотлар келтирилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - 97.9 балл
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги - 97.3 балл
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси - 97.1 балл
4. Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки - 95.1 балл
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси - 94 балл
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги - 92.6 балл
7. Навоий кон-металлургия комбинати - 92.3 балл
8. Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси - 91.9 балл
9. "Ўзкимёсаноат" акциядорлик компанияси - 89.7 балл
10. “Агробанк” акциядорлик тижорат банк - 89.1 балл