Ички ишлар вазирлиги ва манфаатдор вазирлик идоралар билан биргаликда ”кибергигиена куни” ҳамда “Маҳалламда кибержиноятлар бўлмайди” шиори остида таъсирчан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022йил 3 февралдаги ПҚ-117-сон қарори билан тасдиқланган қўшимча дастурнинг 3-бандида Ички ишлар вазирлиги ва манфаатдор вазирлик идоралар билан биргаликда 2022 йилнинг
25 апрелдан бошлаб аҳолининг барча қатлами ўртасида кибертаҳдидлардан ҳимояланишга қаратилган ”кибергигиена куни” ҳамда “Маҳалламда кибержиноятлар бўлмайди” шиори остида таъсирчан тарғибот тадбирлари Хоразм вилоятида ўз ишини бошлади.
Тадбирнинг 1 куни Хоразм вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Тадбир вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ахборот коммуникация технологияларини жорий этишга масъул вакиллари ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ишрокида қуйидаги мавзуларда бўлиб ўтди:
o Интернетдаги таҳдидларни барвақт олдини олиш бўйича комплекс тарғибот чора-тадбирларнинг мазмуни ва моҳияти;
o Кибер жиноятлар бугунги кундаги асосий таҳдидлардлан бири;
o Аҳоли ўртасида интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг маънавий ва маърифий жиҳатлари;
o Корхона ва ташкилотларда киберхавфсизлик талабларига риоя этиш масалалари;
o Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Киберёрдамчи” тизимининг тақдимоти;
Тадбирнинг 2 куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги 18-сонли умумий таълим мактабининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Тадбир Умумий ўрта-таълим мактаб ўқувчи ёшлари, ўқитувчилари, ишчи гуруҳ аъзолари ва вилоят ИИБ ходимлари иштирокида қуйидаги мавзуларда бўлиб ўтди:
o Интернет ва телефон қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари;
o Ўқувчи-ёшлар ўртасидагиоятлар бугунги кундаги асосий таҳдидлардлан бири;
o Аҳоли ўртасида интернет ва мобиль қурилмалардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг маънавий ва маърифий жиҳатлари;
Тадбир мавзуларга доир ўринли ва қизиқарли савол жавоблар билан якунланди.