Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сонли ва 2019 йил 14-сентябрдаги ПП-4452-сонли қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ, "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2020 йил 4-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди. Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасининг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.